Беш ташаббус доирасида ташкил этилган тадбир доирасида шунингдек мактабдаги "Қуёшжон" соғломлаштириш майдончасининг 2-мавсум ёпилиши ҳам байрамона тарзда, кўтаринки ўтказилди.
Тадбирга Республика Маънавият ва маърифат маркази Юнусобод тумани бўлими бош мутахассиси Жасур Қобилов, Мудофаа ишлари бўлими бошлиғининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар ҳамда Ватан таянчи ҳаракати бўлинмаси бошлиғи Қуролли кучлар хизматчиси Ҳасанбой Косимов, Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи-фахрий ва ногиронлари Бирлашмасининг Афғон уруши қатнашчиси Акбаржон Зуннунов, Юнусобод тумани тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлар қўмондонининг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиси ва ҳарбий ансамбль яккахон хонандаси Исо Курикметов ҳамда Мудофаа вазирлиги кошидаги ҳарбий ансамбль жамоаси ташриф буюрди. Тадбир таъсирида ўқувчиларда, ота-оналарда Ватанга бўлган меҳр ва садокат хисси янада кучлироқ жўш урди, десак муболаға бўлмайди.
Диёра Саидакбарова, ЎзДЖТУ талабаси