Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотлар негизида ҳам намоён бўлмоқда.
Бунга биргина мисол Давлат раҳбари томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида солиқ тизимида ташкил этилган “Маҳаллабай” дастурининг ташкил этилиши натижасида мамлакатимизнинг барча маҳаллаларида Солиқ ходимлари иш фаолиятини бошлади.
Яшнобод туман “ОЛМОС”МФЙ Солиқ инспектори Бахтиёр Болтаев томонидан ўзига бириктирилган маҳалла ҳудудида Катта олмос кўчаси 1-тор кўча 16-хонадон ўрганилганда хонадон эгаси 90 ёшни қаршилаган Исаков Зиряк тўшакда ётганлиги маълум бўлди.
Тўлов имконияти йўқлиги сабабли, солиқ ходими томонидан саховатпеша ҳомийлар топиб, мол-мулк ва ер солиқ ва пеня учун жами 874.000 сўм солиқ қарзи ёпилди.
22 декабрь куни тўлов квитанцияси ва озиқ-овқат маҳсулотлари Бахтиёр Болтаев бошчилигида ҳомийлар томонидан Янги йил байрами арафасида хонадонга олиб бориб берилди.