Вазирлар Маҳкамасининг 154-сонли қарори билан солиқ текширувларини видеотасвирга олиш тартиби белгиланди.
Ҳукуматнинг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, “Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчилар фаолиятида амалга ошириладиган солиқ назорати тадбирини видеотасвирга олиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, назорат тадбирлари солиқ органи раҳбари ёки раҳбар ўринбосарининг солиқ текширувини ўтказиш тўғрисидаги буйруғи асосида видеотасвирга олинади.
Солиқ органи томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларида қуйидагилар видеотасвирга олинади:
Назорат тадбири солиқ тўловчиларнинг қонуний фаолиятини тўхтатиб қўймайдиган ва фаолият кўрсатишига зиён етказмайдиган тарзда видеотасвирга олинади.
Назорат тадбири натижаси бўйича тузилган далолатномада тадбир жараёнини видеотасвирга олиш мосламаси (қурилманинг русуми ва серия рақами), видеотасвирга олинган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.