Бу ҳақда қамоқхона офицери, полковник Абдикани Халаф маълумотларига таяниб,   Associated Press хабар бермоқда.

Унга кўра, ўқотар қуроллар ва қўл гранаталари билан қуролланган бир неча маҳбус қамоқхонадан қочиш мақсадида соқчилар билан отишма содир этди.

Маълумотларга кўра, маҳбусларнинг қочишининг олдини олиш учун элита полиция бўлинмаси сафарбар этилди.

АР хабарига кўра, қамоқхонадан қочишга уринган маҳбуслар “Аш-Шабоб” гуруҳи аъзолари бўлган, аммо ташкилот воқеа учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Сомали расмийларининг билдиришича, бу борада тергов бошланди, жумладан, маҳбуслар қуролларни қаердан олганлиги ҳам аниқланди, деб хабар беради report.az.