«Февраль — март ойларида мигрантларимиздан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмуни кўпроқ ўзгарди. Масалан, ўтган икки ойда 2,2 мингдан ортиқ фуқарога ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган бўлса, бунинг 1,3 мингдан ортиғи иш ҳақини вақтида ололмаслик билан боғлиқ мурожаатлар ҳисобланади. 

Илгари бу мазмундаги мурожаатлар 10-15 фоиз атрофида бўлган. Бироқ сўнгги ойда унинг даражаси кескин ошди», — дея таъкидлади Ахматов.