Шунингдек, беморлар ва муассасаларда меҳнат  қилаётган ходимлар учун муносиб шароитлар яратиш, зарур эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида:

3 076 та даволаш-профилактика муассасасида иситиш тизими талаб даражасига келтирилди;
1 842 та муассасада ичимлик суви тармоқлари янгиланди;
1 044 та муассасада ҳамда 14 та тиббий ижтимоий муассасада жорий ва мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди. 

Шу жумладан, 2020 йилги инвестиция дастури доирасида: 
284 та тиббиёт объектларига 2,2 триллион сўм йўналтирилди, 
61 та объектни қурилиш-таъмирлаш ишлари 2021 йилга ўтказилди. 
223 та объектларда қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланди.

Президентимизнинг 2020 йил 28 декабрдаги 4936-сонли қарорига асосан келгуси 2021 йилда 131 та тиббиёт муассасасини қурилиш-таъмирлаш ишларига 1,4 триллион сўм маблағ йўналтирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.