Соҳага оид қандай ислоҳотлар амалга оширилган?

Ўзбекистон Президентининг тегишли Фармони ва Ҳукумат қарорига асосан 2019 йилнинг 1 майига қадар республика миқёсида бир марталик умумдавлат акцияси ўтказилди;

Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган жамғармаси ташкил этилди;

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш тартиби янада такомиллаштирилди;

“Мулкдорлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларининг кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” Қонун қабул қилинди;

“Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.