2017 йил 1 сентябрдан бошлаб автомобиллар учун давлат рақам белгилари оширилган тўлов ставкалари бўйича биржа орқали сотилиши йўлга қўйилди;

25 та Давлат хизматлари марказлари орқали эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш йўлга қўйилди;

2019 йил 1 июлдан жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни тўпловчи марказлашган ахборот тизими ишга туширилди;

“Маъмурий амалиёт” КААТ ҳамда “dyhxx.uz” сайти орқали “Масофадан туриб вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилган транспорт воситасини олиб чиқиш”нинг электрон тартиби жорий этилиб, 2020 йилнинг май ойидан ишга туширилди;

2020 йил 1 августдан бошлаб ЙПХ инспекторлари томонидан йўл ҳаракати қоидабузарлик тўғрисидаги маъмурий баённомалар махсус дастурий таъминот ўрнатилган планшетлар ёрдамида электрон шаклда расмийлаштирилиши йўлга қўйилди;

транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш экстерриториаллик тамойили жорий этилди;

ҳудуддан қатъий назар давлат рақами белгиларини бериш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилди;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳон олиш жараёнини жамоатчилик томонидан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали “онлайн” кузатиш амалиётини жорий этилди.