АОКАда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижалари эълон қилинди.
Агентлик томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.
▫️Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);
▫️Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);
▫️Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);
▫️Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);
▫️Самарқанд вилоятида 12,8 млрд сўмлик (50 та);
▫️Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);
▫️Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);
▫️Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);
▫️Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);
▫️Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);
▫️Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);
▫️Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та)
▫️Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.