Кеча Осиё Чемпионлар лигасида 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. D гуруҳида кейинги босқичга чиқиш имкониятини йўқотган “Пахтакор” мезбон “Ат Таъавун” билан учрашди. Голларга бой баҳсда тошкентликлар 5:4 ҳисобида ғолиб чиқишди.
Шуни таъкидлаш лозимки, асосан ёш футболчилар билан ўйнаган “Пахтакор”дан Аббос Файзуллаев, Азиз Турғунбоев, Сардор Собирхўжаев, Миржаҳон Мираҳмадов ва Аббос Эргашбоев тўп киритишиб, жамоаси ғалабасини таъминлашди.
Гуруҳда 15 очко тўплаган “Ад Дуҳайл” плей-оффга йўл олди. 7 очко билан иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаган “Сепоҳон” ва “Ат Таъавун” ОЧЛни тарк этди.