Бундай паллаларда тиббиёт бригадасининг чақирув манзилига адашмай ва кечикмай бориши, ўз навбатида, беморларнинг тиббий кўрсатмага мувофиқ шифохонага зудлик билан етказилиши ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Бугун тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштиришда ана шу жиҳатлар алоҳида эътиборда. Натижада соҳада тезкорлик ва самарадорлик ошмоқда. Буни 2023 йилнинг илк чорагидаги мурожаатлар сонидан ҳам билиш мумкин.

— Ўтган уч ойида “Тез ёрдам”га мамлакатимиз бўйича жами 3 миллион 90 минг 479 та чақириқ келиб тушди, — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров. — Беморлардан 276 минг 566 нафари шифохоналарга госпитализация қилинди.

Энг кўп мурожаатлар:

— Фарғона вилоятида — 359 795 та,

— Андижон вилоятида — 315 941 та,

— Тошкент шаҳрида — 307 994 та,

— Тошкент вилоятида — 294 037 та,

— Наманган вилоятида — 283 665 та қайд этилган.

Маълумот учун, 2022 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.