Шунингдек, ушбу давлат божи ва йиғимлар ставкаларини 2022 йил учун давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда қайта кўриб чиқишни сўраб, Молия вазирлигига депутатлик сўрови ҳам юборилган.

Парламент аъзосининг мурожаатига жавобан Молия вазирлиги 2022 йилги давлат бюджети параметрларини шакллантиришда автомобилларни харид қилишда тўланадиган йиғимларни бекор қилиш режалаштирилганини маълум қилди.

«Бу эса сотиб олинган автотранспорт воситасини ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказиш учун транспорт воситасининг от кучи ва ишлаб чиқарилган санасидан келиб чиққан ҳолда фуқародан ундириладиган бир неча миллион сўмлик тўлов бекор бўлишини англатади», дейди Дониёр Ғаниев.

Бундан ташқари, Молия вазирлиги ва Адлия Вазирлиги томонидан автомобиль олди-шартномасини нотариал расмийлаштириш учун белгиланган давлат божи миқдорлари ҳам қайта кўриб чиқилганлиги ҳамда уларни пасайтириш юзасидан «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунга ўзгртириш киритиш юзасидан қонун лойиҳаси ишлаб чиқилаётганлиги маълум қилинган.