Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пахтачи туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Пахтачи деҳқон бозори” МЧЖ раҳбари Г.А. ва ҳисобчиси В.Н. арзонлаштирилган савдо ярмаркаларида сотувга қўйилган 102,9 млн сўмлик озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотувидан тушган маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.