Таъкидланишича, қисқа муддатли совуқ кунлар бўлиб ўтгандан сўнг, сабзавот экинларини «стресс» ва «шок» ҳолатидан олиб чиқиш учун қуйидаги агротехник тадбирлар амалга оширилади.
1. Ўсимликни қўшимча озиқлантиришга катта эътибор қаратиш лозим, бунда турли микроэлемент, аминокислоталарга бой препаратлар (Виусид, Биотраc сингари таркибида бор элементи мавжуд бўлган озуқалар) билан баргидан озиқлантириш яхши самара беради.
2. Ўсимликнинг ўсиш ва ривожланиш жараёнини тезлаштириш мақсадида азотли ўғитлар билан озиқлантириш зарур, бунда тез таъсир этувчи (Сульфат аммония) минерал ўғитлардан фойдаланилади.
3. Ҳаво ҳарорати ўсимлик учун паст бўлса, эгат устини симбағаз усулида шаффоф плёнка билан вақтинча ёпиб туриш мақсадга мувофиқ.
4. Барча агротехник тадбирларини интенсив усулда, қисқа муддатларда амалга ошириш, тупроқ намлигини сақлаб туриш учун суғориш лозим.