Шунингдек, қиймати салкам 100 000 АҚШ долларига тенг бўлган кардиомонитор, 1 та дефибрелятор аппарати, 3 та инфузоматор дастгоҳи, каронавирусни даволашда ишлатиладиган 4 та СИПАП, 1 та жарроҳлик ускунаси ва дори-дармонлар ҳам туман тиббиёт бирлашмасига етказиб берилди.

Тақдимот маросимида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ва туман ҳокими Сайидбаҳром Сайидмусаевлар иштирок этиб, Сўх туманидаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга давлатимиз раҳбарияти ва Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан катта эътибор берилаётгани ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, барча тиббиёт ходимлари бу эътиборга жавобан икки ҳисса масъулият билан ишлаши, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада яхшилаш зарурлиги таъкидланди.

Шу куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, туман ҳокимлиги мутасаддилари ва тиббиёт соҳаси вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 12 ноябрь кунги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПФ-6110 Фармони ижросини таъминлаш бўйича туманда амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилиниб, келгуси вазифалар белгилаб берилди.

Янги тақдим этилган реанимобиль ва замонавий тиббиёт жиҳозлар келгусида Сўх туманида аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини янада юксалтиришга хизмат қилади.

Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш

бошқармаси Ахборот хизмати.