Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли сўнгги йилларда Сўх туманида улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар рўй бераётганини таъкидлади.
Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзода икки мамлакат етакчиларининг юксак сиёсий иродаси натижасида ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик ришталари янги босқичга кўтарилганини қайд этиб, биргаликдаги концерт дастури ҳам ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилишини билдирди.
Тадбирда Озодбек Назарбеков, Жўрабек Муродов, Ғуломжон Ёқубов, Ёдгор Саъдиев, Aбдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Мардон Мавлонов, Aслиддин Дўстов, Милена Мадмусайева, Муҳсинбек Мўминов, Валижон Қодиров, Aкмал Садихонов каби Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таниқли санъаткорлари ижросида Она Ватанни, инсонийлик ва меҳр-оқибатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Ўзбекистон халқ шоирлари Маҳмуд Тоир ҳамда Иқбол Мирзо томонидан шеърлар ўқилди.
Умуман айтганда, тадбир барчада катта таассурот қолдирди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот хизмати.