Хусусан, Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази томонидан ўтказилган интернет мониторинги давомида, интернет-фирибгарлари томонидан ўзларининг бу каби жиноий мақсадларини амалга оширишлари учун “Click” МЧЖнинг расмий веб-сайтига ўхшаш бўлган ресурс фаолиятини йўлга қўйиб, унинг имкониятларидан фойдаланиб келаётганлиги аниқланди.
Мазкур «фейк» ресурс орқали рўйхатдан ўтмасдан туриб, 13 млн. сўмни олиши мумкинлиги, бунинг учун фойдаланувчиларнинг телефон рақами ва унга боғланган банк пластик картаси маълумотлари (карта рақами, амал қилиш муддати) ҳамда смс тариқасида келган тасдиқлаш кодини киритишлари талаб этилади.
Натижада, катта маблағга эга бўлиш истагида бўлган фойдаланувчи тасдиқлаш кодини «фейк» ресурсга киритиши билан интернет-фирибгар томонидан банк пластик картасини бошқариш ҳуқуқини қўлга киритилишига ва ундаги маблағларни ноқонуний равишда эгалланишига шарт-шароит яратади.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази