Бу жараёнда туман ва шаҳар сектор раҳбарлари маҳаллаларда замонавий ва енгил конструкцияли “хизматлар маркази”ни, аҳолини ўзига жалб қиладиган савдо ва хизматлар учун махсус кўчалар ташкил этиш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларининг, одамларга халақит бермайдиган ҳолатда, куну тун ишлашига рухсат бериш кўзда тутилади.

Давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамига қадар ҳокимлар вилоят марказлари ва шаҳарларда 3-4 та, Тошкент шаҳар ҳокими эса пойтахтнинг 10 та кўчасини аҳоли гавжум, замонавий савдо ва хизматлар марказига айлантиради.