Компаниянинг қайд этилишича, Falcon 9 ракетаси ҳамда Crew Dragon кемаси Флоридадаги  39A майдончасига ўрнатилганди. Ва улар шу ердан фазога кўтарилди.

Тадбиркор Жаред Айзекман, болалар боғчаси ходими Хейли Арсено,  тажрибали учувчи Крис Семброски ҳамда педагог Сиан Проктор Фазовий кемада коинотга кўтарилди.

Улар ҳақиқий фазогирлар сингари узоқ муддатли тайёргарликдан ўтмади. Компания уларни тиббий текширувдан ўтказди ҳамда уларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Экипаж аъзолари коинотда тахминан уч кун бўлиб туришади.