Falcon 9 ракета-ташувчиси Odysseus билан бирга Канаверал бурнидаги космодромдан (Флорида штати) ҳавога кўтарилди.

Қурилманинг Ойнинг жанубий қутбига қўниши 22 февраль кунига режалаштирилган. Odysseus Ернинг табиий йўлдошига қўнадиган тарихдаги биринчи хусусий фазовий кемага айланади.

Қўниш модулининг умумий оғирлиги 675 килограммни ташкил қилади. Odysseus бортига 12 та юк жойланган. Улардан олтитаси, жумладан лазер рефлектори ва радио асбоблари NASAга, қолганлари турли хусусий буютмачиларга тегишли, деб хабар беради korrespondent.net.