Қайд этилишича, PACE фазовий сунъий йўлдоши океандаги микроскопик организмлар ва ҳаводаги заррачаларни ўрганади. Кейинчалик SpaceX сунъий йўлдошни ўзининг режалаштирилган орбитасига жойлаштиришини тасдиқлади.

Келгуси уч йил давомида PACE NASAнинг узоқ муддатли кузатишларини кенгайтириб, Ер атмосфераси ва океан юзаси ҳақидаги маълумотларни кузатиб боради ва тўплайди, деб хабар беради korrespondent.net.

SpaceX маълумотларига кўра, сунъий йўлдош Falcon 9 ракетаси ёрдамида учирилган.