Дастур ўтган йили SpaceX  томонидан муваффақиятли ишга туширилган Inspiration 4 фуқаролик миссиясининг асосчиси ва бош директори, миллиардер Жаред Айзекман томонидан илгари сурилган.

“Дастур янги технологияларни намойиш этадиган, кенг қамровли тадқиқотлар олиб борадиган ва бортида одамлар бўлган SpaceX космик кемасининг биринчи парвози билан якунланадиган учта космик парвоздан иборат бўлади”, — дейилади компания сайтида берилган баёнотда. Ушбу кампаниянинг биринчи миссияси Polaris Dawn деб номланади ва 2022 йил охирида ишга туширилади.  Айзекман яна миссияга раҳбарлик қилади. У билан миссия учувчиси Скотт Кидд Поти, мутахассис Сара Гиллис ва миссия мутахассиси ва шифокор сифатида Aнна Менон бирга бўлади.

Бундан ташқари, миссия Кеннеди космик марказидан Falcon 9 ракетасида учириладиган SpaceX Dragon экипаж капсуласидан фойдаланади.

“Экипаж Dragon ва  Polaris Dawn орбитада 5 кунгача бўлади, бу вақт давомида улар биринчи марта тижорий парвозни амалга оширишга уринади. Ерда ва келажакда кўзда тутилаётган космик парвозларда инсон саломатлигини таъминлашга қаратилган илмий тадқиқотлар олиб борилади. Starlink лазер алоқасини фазода синовдан ўтказган биринчи экипаж бўлиб, келгусида Ой ва Марсга юбориладиган миссиялар учун зарур бўладиган космик алоқа тизимлари ҳақида қимматли маълумотларни тақдим этади”, — дейилади компания хабарида.