“22 та Starlink сунъий йўлдошининг жойлашиши тасдиқланди”, — дейилади компания твитида.

Учириш Флоридадаги АҚШ коинот кучлари базасидаги учириш мажмуасидан амалга оширилди.

SpaceX 2019 йил май ойидан бошлаб Starlink лойиҳаси доирасида жами 96 та интернет сунъий йўлдошини учирди (27 таси шу йил бошидан). Бу вақт ичида орбитага 4,8 мингдан ортиқ қурилма чиқарилди, уларнинг баъзилари ишламай қолди ёки йўқолиб қолди.

Ҳозир коинотда 4,5 мингдан ортиқ мини-сунъий йўлдош иш олиб бормоқда, деб хабар беради korrespondent.net.