Унда 464 та спорт муассасаларида жами 27 млрд. сўм зарар аниқланиб, унинг 10 млрд. сўми ундирилди.

Бюджет маблағлари турли йўллар билан талон - торож қилинган.

1. Ҳудудий спорт муассасалари томонидан 20 та ҳолатда 8 млрд. сўмлик маблағлар иш ҳақи ва бошқа тўловлар сифатида ўзлаштириб олинган.

Мисол учун, Фарғона олимпия захиралари коллежи бош ҳисобчиси жами 4,3 млрд. сўм маблағни ўзига иш ҳақи сифатида олиб, талон – тарож қилган.

2. Спорт муассасаларини қуриш - таъмирлаш ишларида 25 та ҳолатда 10 млрд. сўм бюджет   маблағлари ўзлаштирилган.

3. Спорт - таълим муассасаларини жорий таъмирлаш учун ўтказилган танловларда 72 та коррупциявий ҳолатларга йўл қўйилган.

Масалан, Бухоро олимпия захиралари коллежини жорий таъмирлаш учун танловда таъсисчиси Б.Қ. бўлган 4 та корхона қатнашиб, уларнинг биттаси ғолиб деб топилган. 

4. Спорт жиҳозлари 8 та ҳолатда 4,2 млрд. сўмга қиммат нархларда сотиб олиниб, маблағлари талон - торож қилинган.

5. Ўтказилмаган ўқув машғулот йиғинлари ўтказилганлиги ҳақида 10 та ҳолатда ҳужжатлар сохталаштирилиб, 4,3 млрд. сўм маблағ ўзлаштирилган.

Қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан 1 150 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилди, 431 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқи тикланди ҳамда 66 та жиноят иши қўзғатилди.