Юртимиз спортининг довруғи бутун дунёга таралаётгани барчамизни бирдек қувонтиргани каби, спорт тадбирларини шарҳловчиларнинг камлиги (айниқса, футбол ишқибозлари томонидан) кўпчиликни ўйлантирар эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрда қабул қилинган “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 735-сон қарори жамиятда соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш юзасидан чора-тадбирлар белгиланган. Ҳукумат қарорига мувофиқ, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб экстремал спорт ва спорт туризми бўйича кадрлар тайёрлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг филиалларида алоҳида кафедра очилади.
Шунингдек, “Спорт тадбирларини шарҳловчи”, “Йирик спорт тадбирларини ташкиллаштириш (промоутер)” ҳамда “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш” бўйича магистратура мутахассисликларига қабул бошланади.
Ўйлаймизки, бу билан спорт соҳасидаги ютуқларимизни жаҳон миқёсида яққол кўрсатиш, соғлом турмуш сари интилаётганимизни “Спорт тадбирларини шарҳловчи” келгуси ўқув йилидан магистратурада спорт соҳасида янги мутахассисликларга қабул бошланади.
Муножат Мўминова