Рига шаҳрида жойлашган мазкур академия мамлакатда энг илғор спорт таълими муассасаси ҳисобланади. Академияда кўплаб чемпионлар тарбияланган.
Ўзбекистонлик меҳмонларни академия ректори Журис Грантс, илмий ишларни ривожлантириш бўйича проректор Жанис Зиденс ҳамда ўқув фаолияти проректори Андра Фернате кутиб олди.
Улар иштирокида бўлиб ўтган учрашувда ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилиниб, илмий тадқиқот фаолиятини ҳамкорликда ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар малака ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди ҳамда икки томонлама ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
Меҳмонлар Латвия спорт таълими академиясида талабалар учун яратилган шароитлар, академиянинг имкониятлари, моддий-техник базаси билан яқиндан танишди, дарс жараёнларининг гувоҳи бўлди.