Қизғин ва баҳсларга бой ўтган мусобақада, ғолиблар тўпланган очколар йиғиндиси натижасига кўра аниқланди. Умумжамоа ҳисобида мураббий Улуғбек Қўчқоровнинг 6 бу-20 гуруҳ жамоаси барча рақибларидан устун келиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўринни 8 ду- 20 жамоаси қўлга киритган бўлса, учинчи ўрин 21 ау-20 гуруҳ талабаларига насиб этди.

Мусобақада ўрин олган ғолиб жамоаларга институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Маъруфжон Қаюмов, илмий ишлар бўйича проректори Ойбек Эргашев томонидан қимматбаҳо совғалар ва диплом топширилди.