Эътиборлиси, ушбу турнирда иштирок этган юртдошларимиз умумжамоа ҳисобида 2-ўринни қўлга киритди.
Спортни ривожлантириш вазирлиги хабарига кўра, “Баянтау” спорт мажмуасида бўлиб ўтган қитъа биринчилигида мезбонлардан ташқари Ҳиндистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Гонгконгдан 170 нафардан зиёд спортчи ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
4 ёш тоифасида, икки турдаги машқ йўналиши – динамика ва мувозанатни сақлаш бўйича ўтказилган мусобақаларда Ўзбекистон вакиллари 4 та олтин ҳамда 8 та бронза медалини қўлга киритди.