Унда терма жамоамиз вакиллари қўлга киритган медаллар сони 7 тага етди. Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, кечаги баҳслар якунида Янина Кускова таъқиб пойгаси дастурида олтин, Маргарита Мисюрина эса кумуш медалга сазовор бўлди.

Бунгача жамоамиз мусобақа доирасида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун мусобақа доирасида яна бир қатор йўналишлар, хусусан, "skretch", очколар бўйича ҳамда чиқиб кетиш пойгалари ўтказилади.