Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ёзишича, қонунга кўра, қуйидагилар фақат шифокорнинг рецепти бўйича тарқатиладиган дори воситалари, таркибида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп ва (ёки) кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситалари, Ўзбекистон тиббиётида қўлланиш учун рухсат этилмаган дори воситалари ҳамда ССВ давлат рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари рекламаси мумкин эмас.

Дори воситаларини реклама қилишда таниқли шахслар, тиббиёт ходимлари ёки ташқи кўриниши шифокорларнинг ташқи кўринишига ўхшаш шахсларнинг иштирок этиши мумкин эмас. 

Рекламаларда олимларнинг, тиббиёт ходимларининг тавсияларидан, шунингдек, алоҳида шахсларнинг миннатдорлигидан ва реклама қилинаётган дори воситаларининг таъсири ҳақидаги ҳикояларидан иборат бўлган тавсиялардан фойдаланиш ҳам тақиқланади.