Бундай беморлар 22 турдаги вирусга қарши дорилар билан бепул таъминланади.

Ҳудудий ОИТС маркази ва туманлараро лабораторияларни таъмирлаш, уларни замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлашга масъуллар бириктирилди.

Тиббиётнинг бирламчи бўғини ходимларини ОИВ инфекцияси бўйича малакасини ошириш, аҳоли ўртасида касаллик ва унинг оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Якунда фтизиатрия, пульмонология ва ОИТС йўналишларида дастурий қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.