Президентимиз қарори асосида ташкил этилган ва лойиҳа қиймати 15 млрд сўм бўлган ушбу замонавий марказ жами 9 та лаборатория, учрашувлар ва бошқарув хоналаридан иборат.
Озарбайжон Фан ва таълим вазирлиги томонидан 551 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий лаборатория ҳамда мебель жиҳозлари беғараз етказиб берилди.
Марказда мавжуд шароитлар, қолаверса, бугун совға қилинган жиҳозларнинг таълим соҳасига замонавий имкониятлар, янгиликлар олиб кириш учун аҳамияти катта.
Ушбу жиҳозлар ёрдамида мактабгача ва бошланғич синф ўқувчилари учун ўйинлаштирилган ўқув қурилмалари ёрдамида креатив фикрлаш қобилияти ривожлантирилади, 4 хил турдаги конструкциявий тўпламлар ёрдамида ўқувчиларнинг робототехника ва ИҚ даражаси ривожлантирилади, авиасимулятор лабораториясидаги илғор технологияларни қўллаш орқали аэродинамика ва парвоз назарияси ҳамда дронлар ва сунъий йўлдошлар тузилиши ўргатилади, виртуал лабораторияда мураккаб соҳаларни хавфсиз муҳитда ўрганиш имконияти яратилади.
Яна бир янгилик:
2025 йил июнь ойидан бошлаб босқичма-босқич ёзги инновацион оромгоҳ, иқтидорли мактаб ўқувчилари ва ўқитувчилари учун «Яшил маскан» фестивали, эко тизим учун фойдали стартаплар ҳамда инновацион ишланмалар лойиҳаларини жорий этиш режалаштирилган.