Мутахассис бундай маҳсулотлар орасида биринчи навбатда олмани айтиб ўтди. Уларнинг таркибидаги олма кислотаси тишларни тозалаб, уларни оқартиришга ёрдам беради. Бундан ташқари, олма кислотаси ўрик, шафтоли, гилос, черника, маймунжон, узум, олхўри ва нокда ҳам мавжуд. Мазкур мевалар тишлар эмалини тозалашга ёрдам беради.
Шифокор қулупнайнинг яхши оқартириш хусусиятлари ҳақида ҳам эслатди. Бироқ унинг таркибига кирувчи мева кислоталари тишлар эмалига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.
Тиш шифокори сут маҳсулотлари, шу жумладан творог ва қаттиқ пишлоқ саломатлик учун фойдали эканини таъкидлади. Улар тишларни оқартириш хусусиятига эга эмас, аммо эмални мустаҳкамлайди. Бундан ташқари, пишлоқ оғиз бўшлиғида зарарли муҳитни зарарсизлантириши мумкин, чунки ажралиб чиқадиган сўлак овқат қолдиқларини тишларнинг юзасидан ювиб ташлаш имконини беради.
Шифокор, шунингдек, сабзи ва селдер оғиз бўшлиғидаги бактериялар билан яхши курашишини таъкидлади. Апелсин С витаминига бой бўлгани учун милкни мустаҳкамлайди, ёнғоқлар эмални ҳимоя қилади. Бироқ аччиқ шоколадда кўп миқдорда какао мавжуд, уларда эса полифеноллар бор. Бу эса бактериаларни тишларга ўрнашиб қолишига олиб келади, деб хабар беради mir24.tv.