Японияда стресс ҳолатининг инсон организмига келтирувчи салбий оқибатлари ўрганилди.
Тадқиқотда аниқланишича, узоқ давом этган стресс кўз нурининг пасайишига сабаб бўлар экан. Чунки стресс пайтида организмда кўп миқдорда кортизол гормони ишлаб чиқарилади. Бу гормон эса кўз фаолияти учун жиддий хавф туғдиради, кўзда қон айланишини издан чиқаради. Бундан ташқари, кўриш қобилиятининг пасайтириши билан бирга глаукома, ретинопатия, нейропатия каби кўз касалликларига сабаб бўлиши ҳам мумкин.