Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов ва Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳлар жорий йилнинг август ойига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида бўлиб, мурожаатчилар билан яна бир бор мулоқот ўтказишади. Иккинчи даврада гуруҳлар аввал қабул ўтказмаган вилоятга боришади ва бу билан гуруҳлар томонидан ҳар бир вилоят фуқаролари қамраб олинади.

Оммавий қабуллар навбати билан ҳар бир ҳудудда ўтказилади. Бу сафарги манзиллар – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти.

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Бахтиёр Исламов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Хоразм вилоятида, Олий суд раиси Козимжон Камилов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида жорий йилнинг 19-21 май кунлари иш олиб боради.

Оммавий қабуллар ўтказиладиган манзил ва саналар билан қуйида келтирилган жадвал орқали танишиш мумкин.

Кейинги оммавий қабуллар ҳақида олдиндан маълум қилинади. Қўшимча маълумотлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудлардаги Халқ қабулхоналарига мурожаат қилиш мумкин.