Иккинчи Ғарбий округ ҳарбий суди “Крокус сити холл” концерт залида (Россия Федерацияси) содир этилган террористик ҳужумга оид жиноят иши бўйича 19 нафар судланувчидан 15 нафарини умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди суд залидан ТАСС мухбири.
Булар орасида қуролларни ташиган ва уларга ўқ-дорилар ва пул етказиб берган жиноятчилар ва шериклар бор. Улардан шерикларнинг 11 нафари умрбод қамоқ жазосига, тўрт нафари қамоқ жазосига ва тўрт нафар бевосита иштирокчилар эса умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди tass.ru.