Шу сабабдан, “MAVLONO” хусусий корхонаси Савдо-саноат палатасидан ўз ер майдонини қонуний тарзда қайтариб олиш мақсадида ёрдам сўраб мурожаат этган.

Савдо-саноат палатаси мазкур мурожаатни ўрганиб чиққан ҳолда ҳолат юзасидан қуйидагиларни аниқлади:

Ҳақиқатан ҳам Янгийўл туман ҳокимининг 01.03.2014 йилдаги 140-сонли қарори билан “MAVLONO” хусусий корхонасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун жами 48,18 га ер майдони 49 йил муддатга ижарага ажратиб берилган;

Юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда, Савдо-саноат палатаси “MAVLONO” хусусий корхонасининг манфаатида Маъмурий ишлар бўйича Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар судига ариза билан мурожаат қилган.

Жорий йилнинг 5 июнь куни Савдо-саноат палатасивакили иштирокида Янгийўл шаҳар судида ўтказилган очиқ суд мажлисида ҳал қилув қарори эълон қилиниб, Янгийўл туман ҳокимининг 2019 йил 18 январдаги 117-сонли қарорининг “MAVLONO”хусусий корхонасига оид қисми ҳақиқий эмас деб топилди ва мазкур хусусий корхонанинг бузилган ҳуқуқ ва манфаатлари химоя қилинди.