Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан жорий йилнинг апрель ойида ижтимоий тармоқларда фуқаро Б.У Яккабоғ туман "Татар" МФЙ Зармас ва Вори қишлоқлари оралиғидан ўтган Қизилдарё дарёсининг юқори оқимидан ноқонуний равишда балиқ овлаш таъқиқланган вақтда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган Амударё гулбалиғи балиқларининг 50 донасини овлагани тўғрисида мақола эълон қилинган эди.  

2020 йил август ойининг 3-куни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судининг мажлислар залида фуқаро Б.У нинг ноқонуний балиқ овлаганлиги тўғрисидаги иши кўриб чиқилди.

Ҳолат атрофлича ўрганилиб бўлиб ўтган суд натижасига кўра, фуқаро Б.У бу ҳуқуқбузарлиги учун ҳайвонот дунёсига етказган зарар 223 000 000 (икки юзи йигирма уч миллион сўм) миқдордаги зарар Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси фойдасига ҳал бўлди.

Она табиатни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг вазифасидир. Табиат неъматларидан белгиланган тартибда фойдаланишни йўлга қуйсак табиат ҳам фуқаролар ҳам зарар кўрмайди, шуни унутманг.