Жиноят ҳуқуқи йўналиши бўйича: 30 (ўттиз) та;
Фуқаролик ҳуқуқи йўналиши бўйича: 30 (ўттиз) та;
Иқтисодий ҳуқуқ йўналиши бўйича: 20 (йигирма) та;
Маъмурий ҳуқуқ йўналиши бўйича: 16 (ўн олти) та.
Шунга қўшимча равишда, хотин-қизлар учун ҳар бир йўналиш бўйича қўшимча 3 тадан (12 та), шунингдек, Жиззах, Навоий, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларидан ҳужжат тақдим қилган талабгорлар учун ҳар бир йўналиш бўйича қўшимча 3 тадан (12 та), жами 24 та қўшимча квота белгиланди.
Маълумот учун: 25 май ҳолатига Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш курсига 298 нафар талабгор, шундан 20 нафар хотин-қизлар ҳужжат топширган.