Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ғ.А. туманнинг “Хўжабулғон” маҳалласида жойлашган туман ҳокимлиги захирасидаги суғориладиган ер майдонининг 20 сотих қисмини ноқонуний эгаллаб, қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги аниқланган.

Шу каби, Департаментининг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Б.Х. “Б.М.” фермер хўжалигига қарашли 30 сотих суғориладиган ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб, қурилиш ишларини амалга ошираётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 229-1-моддаси (ер участкаларини ўз бошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.