“Одатда одамда 9000 га яқин бундай мутациялар мавжуд бўлиб, улар зарарсиз бўлиши ёки турли касалликларни, жумладан, муковисцидоз ёки саратон каби жиддий касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Бугунги кунга қадар тўрт миллионга яқин ана шундай мутациялар аниқланган, аммо уларнинг атиги 2 фоизи касаллик келиб чиқишига сабаб бўлади. “Жами 71 миллионта мутациялар мавжуд ва AlphaMissense платформаси уларни таҳлил қилиб, 89 фоизини 90 фоиз аниқлик билан башорат қилишга муваффақ бўлди”, деб таъкидлади олимлар.

Ҳар бир мутацияга унинг потенциал хавфини кўрсатувчи балл берилади, деб хабар беради korrespondent.net.