Тизим рўйхатга олинган SARS-CoV-2 вариантлари ва COVID-19 да ўлим даражаси ҳақидаги маълумотлар бўйича синовдан ўтказилди. Натижада у ЖССТ эълонларидан олдин ҳам янги, “тегишли” мутациялар пайдо бўлишини башорат қила олди. Олимларнинг фикрича, келажакда бундай тизимдан вирусли пандемияларни кузатиш учун реал вақт режимида фойдаланиш мумкин.

Олимлар вирус эволюциясида маълум босқичлар борлигини тушунтиришди. Улар ҳали фанга маълум бўлмаслиги мумкин, аммо сунъий интеллект уларни аниқлаш ва кузатишга қодир. Шунинг учун тизим одамларга қараганда аниқроқ башорат қила олади.

Олимларнинг таъкидлашича, сунъий интеллектни “аномалия детектори” сифатида кўриш мумкин. У вируснинг тарқалиш тезлиги ва ўлим даражасида сезиларли ўзгаришларни олдиндан аниқлади. Бундай тизим нафақат коронавирусга, балки ҳар қандай генетик маълумотларга ҳам қўлланилиши мумкин, деб хабар беради mir24.tv.