Тадқиқот шуни кўрсатдики, сунъий интеллект протопланетар дисклардаги излар асосида – ёш юлдузлар атрофидаги газ булутларини кузатиб, экзосайёрани топиши мумкин. Ушбу ёндашув илгари анъанавий усуллар билан аниқланмаган самовий жисмларни топишга имкон беради.

Олимлар ўзлари ўрганган объектларда бир қатор компьютер симуляцияларини ўтказишди ва тизим экзосайёраларни тўғри жойлаштирди. Кейин маълумотлар тўплами кенгайтирилди ва сунъий интеллект илгари номаълум бўлган сайёрага эга протопланетар дискни аниқлади.

Тадқиқотчилар текшириб кўришди ва дискда ҳақиқатан ҳам янги пайдо бўлаётган сайёраларнинг характерли белгиларини, яъни газ тезлигидаги ғайриоддий оғишларни аниқлашди.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, сунъий интеллект одамлар пайқамай қолиши мумкин бўлган муҳим маълумотларни тез ва аниқ аниқлашга қодир. Айниқса, катта ҳажмдаги маълумотлар ҳақида гап кетганда, таҳлилни сезиларли даражада тезлаштиради, деб хабар беради mir24.tv.