Ташриф давомида мезбонлар мутахассисларни “Алем” мактаб фаолияти билан таништириб, маҳаллий стартаплар фаолияти ва Astana Hub қўллаб-қувватлаш дастурлари ҳақида сўзлаб берди.

Томонлар мамлакатлар ўртасида стартап экотизимни шакллантириш, IT ва технологик стартапларини қўллаб-қувватлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик масалаларини келишиб олишди.

Икки давлат мутахассислари давлат бошқарувига сунъий интеллектни жорий этиш соҳасида доимий асосда тажриба алмашадилар. 

— Ҳамкорлик орқали икки давлатнинг ҳам стартап экотизими ривожланиб, ғоя ва маҳсулотлар трансформацияси ҳам йўлга қўйилади. Қолаверса бу ёш олимлар томонидан ишлаб чиқилаётган инновацион лойиҳалар асосида яратилаётган маҳсулотлар кириб борадиган бозорлар ҳажмини янада оширишга имкон беради, — дейди  Вазирлик бошқарма бошлиғи Фирдавс Нематзода.

Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.