1981 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Латипова Манзура Муродовна 2015 йилда Москва шаҳрида яшовчи “Дилшод” исмли шахс билан “Одноклассники” ижтимоий тармоғи орқали танишиб қолади. Дилшод эса уни Россия давлатига келишини, у ерда диний эркинлик борлигини айтиб ёнига чақиради.
2015 йил апрел ойида Манзура фарзандлари билан Россия Федерациясига етиб боради.
Шундан сўнг, у диний экстремистик оқимнинг аъзоси бўлган “Дилшод”нинг даъватлари асосида Россиядан Озарбайжон Республикаси орқали Туркия давлатига ўтади.
У ердан айланма йўллар орқали Сурияга бориб ИШИД таркибидаги “Ҳайат Таҳрир аш-Шам” террорчилик ташкилотининг жангариларига сафига қўшилган.
Шунингдек, М. Латипованинг 1998 ва 2000 йилда туғилган қизлари ҳам онаси билан биргаликда террорчилик ташкилотининг жангариларига қўшилган.
Ҳозирда уларга нисбатан Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 244 прим 2 моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.