Янги тизимга кўра, биринчи босқичда Сирдарё вилоятида оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар орқали эрта ўлимнинг асосий сабаби бўлган юрак ва қон-томир касалликларини даволаш учун аҳоли дори воситалари билан бепул таъминланади.
Шунингдек, тез орада:
– бирламчи бўғиндаги юрак қон-томир касалликларини даволаш бўйича протоколлар амалиётга жорий этилади.
– Бирламчи бўғинда даволаш лозим бўлган касалликлар бўйича кўрсатиладиган бепул тиббий хизматлар пакети амалиётга киритилади.
– Бирламчи тиббиёт муассасаларини дори ва тиббиёт воситалари билан қўшимча таъминлашга жорий йил инвестиция лойиҳаларини оптимизацияси ҳисобидан 165 миллиард сўм ажратилади.
– “Тиббиёт бригадалари”га бириктирилган 50 мингдан зиёд ҳамшираларни тайёрлаш жадвалини тасдиқлаб, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунига қадар тўлиқ ўқитиш ташкил қилинади.
– Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда оилавий шифокорлар малакасини ошириш дастурлари йўлга қўйилади.