Кўргазма очилишида музей илмий ходимлари томонидан сурхон воҳаси қадимги кулолчилиги тарихи борасида сўз юритилиб, иштирокчиларига қадимги давлатчилигимиз пойдевори бўлган Жарқўтон ёдгорлиги кулолчилиги ҳақида маълумотлар берилди.

Шунингдек, музей захира фондида сақланаётган бронза даври сопол идишлари тўғрисида тайёрланган тақдимот қатнашчиларга намойиш этилди.

Тақдимот музей бўйлаб экскурция билан давом этди. Эшбоев Муҳаммади бахши ижросида достон парчаси тингланди. Уста Хайрулла кулол томонидан кулолчилик чархида бежирим санъат намунаси томошабинлар кўз ўнгида ясалгани кўргазма учун муҳим аҳамият касб этди.