Сариосиё тумани прокуратураси томонидан туманнинг “Афросиёб” маҳалласида яшаган вояга етмаган (26.11.2012 й.т.) Ф.М.нинг “Тўпаланг” дарёсига оқиб кетганлиги холати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Терговга қадар текшириш давомида, жорий йилнинг 15 май куни вояга етмаган Ф.М.нинг мурдаси Денов тумани “Иттифоқ” маҳалласида оқиб ўтувчи Тўпаланг дарёси ичидан тан жароҳатларисиз топилган.
Суд тиббий экспертиза хулосасида мархуманинг ўлимига юқори нафас йўлларининг сув билан беркилиши, механик асфиксия натижасида вафот этганлиги, кўрсатилган.
Ҳозирда туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.