Мамлакатимиз аҳолисини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган ўсимлик ёғи билан таъминлаш, импорт ҳажмини кескин қисқартириш мақсадида кунгабоқар, соя, масхар, рапс, кунжут ва зиғир экиладиган майдонлар ҳажмини ошириш билан бирга, ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб зайтун ўсимлигини плантация усулида етиштириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратиш чоралари кўрилмоқда.

Жорий йилда Сурхондарё вилоятида 500 гектар, жумладан, вилоятнинг Олтинсой, Музработ ва Узун туманларининг ҳар бирида 100 гектар, Бандихон, Жарқўрғон, Сариосиё, Термиз туманларининг ҳар бирида 50 гектар майдонда зайтун плантацияси барпо этилади.

Ушбу ҳудудларда 10 градусгача бўлган совуққа чидамли Арбусано (Италия), Арбикино (Италия), Манзания ва Колорес (Испания) ҳамда Гемлик (Туркия) навли зайтун кўчатлари ўтказилиши кўзда тутилган.