Улар ўз фаолияти давомида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари шуғулланишади. Шу жумладан, доимий даромад манбаига эга бўлмаган ва ишсиз аҳолининг, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларнинг қизиқишларини ўрганиш орқали уларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўргатувчи ўқув марказларига йўналтириш ҳамда ўқишни тамомлаган битирувчиларнинг бандлигини таъминлашга яқиндан кўмак берилади.

Сурхондарё вилояти ҳокимининг 2022 йил 10 январдаги Фармойишига асосан ҳудуддаги 721 та маҳаллада ҳоким ёрдамчилари лавозимга тайинланди. Ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизими асосида ҳар чорак якунлари бўйича ишда юқори натижаларга эришган ҳоким ёрдамчиларини Миллий кадрлар захирасига киритиш ҳамда паст натижа кўрсатганларни лавозимдан озод этиш бўйича белгиланган тартибда таклифлар киритилади.

Азимбек Самадов,

«Янги Ўзбекистон» мухбири.